ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ТАЙИНЛОВ


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгашининг 2019 йил 4 ноябрдаги 02-02/187-сонли фармойишига асосан Атамуратов Дилшод Рўзметович Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши раиси лавозимига тайинланди. 
 
Атамуратов Дилшод Рўзметович 1990 йил Урганч шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Маълумоти бўйича мутахассислиги миллий истиқлол ғояси, маънавият асослари  ва ҳуқуқ таълими. 2016 йил Урганч Давлат Университети (бакалавр)ни тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2016 йил “Ҳаёт медия” сервис хусусий корхонаси раҳбари сифатида бошлаган. 2016 йил “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти Кенгаши қошидаги ёшлар ижтимоий хизматлари марказининг техник ходими, 2017 йил Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши тадбиркорлик, фермерликни ривожлантириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бош мутахассиси, 2017 йил Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши Ижтимоий – ҳуқуқий масалалари  ва   жиноятчиликлар профилактикаси бўлими мудири, 2019 йил Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши Ёшлар жиноятчилигини олдини олиш ва ҳуқуқий  тарғибот   бўлими бошлиғи.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгашининг 2019 йил 4 ноябрдаги 02-02/187-сонли фармойишига асосан Атамуратов Дилшод Рўзметович Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши раиси лавозимига тайинланди.
Сана: 05.11.2019 02:57
0
3 489

Ёш тадбиркор - келажакка пойдевор.

Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоя ва лойиҳаларини рўёбга чиқарига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, шунингдек, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ 5466-сонли Фармони қабул қилинди.
“-Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш ва ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш бўйича жойларда мақсадли дастурларни амалга ошириб келмоқда” - дейди “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси  Хоразм вилояти координатори, Урганч шаҳар филиали раҳбари Омонбой Сабуров.
Ёш тадбиркор Шаҳло Юлдошева аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган “Sevinch Medical Center” лойиҳаси учун “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси   кўмагида банкдан 1млрд. 200 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, 40 нафар ходимлардан иборат катта жамоани шакллантирди.
Клиникада амбулатор ва стационар шароитда абдоминал хирургия, урология, травматология, УЗИ, клиник лаборотория, неврология, гинекология, физиотерапия, пластик хирургия йўналишлари бўйича аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.
“Sevinch Medical Center” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни  сақлаш тизимининг хусусий секторини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарорлари асосида Соғлиқни сақлаш хусусий секторининг тез суратларда  ривожланишига ҳам ҳисса қўшмоқда.
Ҳозирда мазкур клиника Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволаш имкониятларига эга камсонли хусусий шифохоналардан бири ҳисобланади.
Сана: 05.11.2019 12:48
0
3 080

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!


Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди “Жамиятда ҳуқуқий онгҳуқуқий маданиятни ривожлантиришда инновацион ҳамкорлик” мавзусида Давлат гранти учун танлов эълон қилади.
Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
· қонунларнинг инсонлар ҳаётига реал таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқотнинг янги усулларини, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли ва аҳамиятини юксалтиришда ижтимоий шерикликнинг инновацион усулларини жорий этиш.
· сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга, маҳаллалар ободлигини таъминлашга кўмаклашиш;
· ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини амалга оширишдаги тенг шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, меҳнат фаолиятига мослаштиришга ёрдам кўрсатиш;
· вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга шарт шароитлар яратишга кўмаклашиш;
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1.   Лойиҳа тақдим этилаётганлиги ҳақида талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган кузатув хати.
2.   www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда ёзилган грант лойиҳаси (аризаси).
3. Талабгор ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган).
4. Устав (низом) нусхаси (охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан рўйхатга олинган ва ҳар бир варағи талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган).
5. Талабгор ташкилотнинг оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (оммавий ахборот воситалари учун);
6.   Агар лойиҳа доирасида лицензияланадиган фаолият билан шуғулланиш талаб этилса, лицензия нусхаси (талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган).
7. Лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг тавсияномалари, қўллаб-қувватлаш хатлари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 15 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2019 йил 5 ноябрдан 5 декабргача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади. 
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт. 
Маълумот учун тел:  62 223 00 39
Сана: 05.11.2019 11:16
0
1 669
Тепага чиқиш