ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

930 ўринли мактаб биноси қурилиш ишлари бошланди

26 август куни Хоразм вилояти Урганч туман "Чондирқиёт" махалласи ҳудудида 930 ўринли мактабга таъмал тоши қўйилди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, Урганч шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ф.Каримов ва бошқа мутасадди ташкилот ва идора вакиллари қатнашдилар.















Сана: 15.09.2019 12:07
0
484

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.
4-сентябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали биносида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.
Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқот ва сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани одамларда давлатга, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.











Сана: 11.09.2019 12:15
0
459

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.
Кеча, 29-август куни Урганч шаҳар 2-сон Академик лицейи биносида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.
Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқот ва сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани одамларда давлатга, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.


Сана: 11.09.2019 09:10
0
605

Урганч шаҳар ўқитувчиларининг анъанавий август кенгаши

Урганч шаҳар ўқитувчиларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди. Кенгашда шаҳар хокими Ш.Абдуллаев иштирок этиб шаҳар халқ таълими соҳаси ходимларига ўз табригини йўллади.
Кенгаш йиғилишида ўтган ўқув йилида эришилган ютуқлар эътироф этилиб янги 2019-2020 ўқув йилида амалга ошириладиган асосий вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир сўнгида йил давомида самарали меҳнат қилган бир гуруҳ педагоглар фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.


Сана: 10.09.2019 09:23
0
40
Тепага чиқиш