ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Бугун 9 май — хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Урганч шаҳри марказида жойлашган «Хотира майдони»да байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоятнинг барча шаҳар туманларидан иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, байналминалчи жангчилар, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фаҳрийлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар. Тадбирда давлат ҳавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, ҳарбийлар, Темурбеклар мактаби вакилларининг кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди. Бугунги тадбир Ватанга садоқат, кексаларга эъзоз, ўтганлар хотирасига ҳурмат хиссини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Ҳурматли фуқоролар, азиз дўстлар!
Фурсатдан фойдаланиб барчангизни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этамиз!
Йиллар ўтса-да, ушбу куннинг аҳамияти ҳеч қачон сусаймайди, бу кун ҳаммамиз учун жасорат, ифтихор ва мангу хотира рамзи бўлиб қолаверади.
Урушнинг залворли мусибатларини бошидан кечирган, бугун ёнимизда ушбу куннинг шукуҳини биз билан бўлишаётган барча инсонларга таъзимдамиз. Сиз ва сизнинг яқинларингизга чин қалбдан мустаҳкам соғлиқ ва адо бўлмас тинчлик тилаймиз!















Сана: 09.05.2019 09:31
0
183
Тепага чиқиш