ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳрида 160 иш ўрнига мўлжалланган замонавий "Урганч тикувчилик мажмуаси" масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Мухтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович ташаббуси билан Республикамизнинг барча ҳудудларида айниқса чекка-чекка қишлоқларда ахолини яшаш шароитини яхшилаш, обод ва кўркам уйларда яшаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Урганч шаҳрининг чекка ҳудудларида ана шундай дастур доирасида қайта қуриш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мана шундай эзгу ишлардан яна бири, Урганч шаҳридаги "Ашхабад" маҳалласи "Обод махалла” дастурига кўшимча ҳолда киритилиб, бугунги кунда аҳолига барча қулайликларга эга намунавий типдаги уйлар қуриб берилиб, янги хонадонларга кўчириш ишлари оҳирига етказилмоқда. 
Муҳтарам Президентимиз томонидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ахволини янада яхшилаш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида сайи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
"Ашхабад" маҳалласидаги ишсиз хотин-қизлар, коллеж битирувчи қизларини иш билан таъминлаш мақсадида Урганч шаҳрида 120 ўринга мўлжалланган "Урганч тикувчилик мажмуаси" масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар ҳам иш билан таъминланди. Масъулияти чекланган жамиятга чет-элдан келтирилган 120 та замонавий энг сўнги русумдаги тикиш ускуналари ўрнатилиши натижасида 160 та янги иш ўринлари яратилди. Келгусида ушбу мажмуада тайёрланган маҳсулотларни бошқа давлатларга экпорт қилиш режалаштирилган. 
Масъулияти чекланган жамият ҳодимлари учун зарур бўлган барча қулайликлар яратиш мақсадида бир йўла 40 нафар ҳодим овқатланиш шароитига эга ошхона, 3 маҳал бепул овқат, алоҳида ювиниш хоналари, ҳодимларнинг ишга келиб кетишлари учун автобус қатнови йўлга қўйилди.
Шунингдек, ишга қабул қилинган хотин-қизларга янги кўчиб ўтган хонадонлари учун тўловларини шу мажмуада ишлаб оладиган ойлик маоши орқали тўлаш имконияти яратилди.


















Сана: 22.04.2019 08:54
0
5 705
Тепага чиқиш