ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Маҳалла раислари сайлови уюшқоқлик билан ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари, раислари, (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шаҳримизда ҳам шу йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади. Мазкур сайловни ташкил этиш ва ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев қабул қилган қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари, раислари, (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни изчиллик билан амалга ошириш тадбирлари белгиланди. Шу юзадан шаҳар комиссиясининг таркиби тасдиқланди. Бу комиссия таркибига турли соҳаларнинг етук мутахассислари, тажрибали раҳбар-ташкилотчилар киритилди. 
Фуқаролар йиғинлари раислари, (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича шаҳар комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни мазкур комиссия раиси Қ. Кенжаев олиб борди. 
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови эндиликда 3 йил муддатга сайланади. Сайлов жараёнларида яширин овоз бериш амалиёти қўлланилади. 
Сайловда иштирок этадиган  фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12 фоизини ташкил этиши лозимлиги қоидалари амалга киритилади. 
Бу янгиланишлар ва ўзгаришларни жойларда кенг тарғиб-ташвиқ қилиш муҳимлиги таoкидланди. 
—Илгариги вақтларда маҳаллалар раҳбарларига кўп ҳам эoтибор бермас эдик,—дейди меҳнат фахрийси Қодир Эгамберганов. —Уларнинг ҳам биз билан кўп иши йўқ эди. Эндиликда    вазият бутунлай ўзгарди. Хозир каттаю кичик маҳалла раисини танийди. Агар керак бўлса, раисга мурожаат қиламан, деб туради. Фуқаролар йиғинлари раисларининг ўзлари ҳам аҳолига энди бошқача кўз билан қарайдиган бўлишди. Улар энди ким мададга муҳтож, кимга ёрдам керак дарров билишади. Ке-йинги пайтда ўтказилган суҳбат-мулоқотлар бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Шаҳар комиссиясининг вакиллари, унинг ишчи гуруҳи намояндалари сайлов жараёнларида уюшқоқликни, фаолликни таoминлаш учун белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш  чора-тадбирларини кўрадилар. 
Маҳаллалар фаоллари, уларнинг ишчи гуруҳлари  ўз ваколатларидан фойдаланиб,сайловларни қонун қоидалар асосида ўтказилиши учун мададкор бўлишади.

Д.ЖУМАНИЁЗОВ.
Сана: 29.03.2019 04:49
1
2 715
Тепага чиқиш