ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Қазоғистон Республикасининг Манғистов вилоятига ташриф

Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар ҳокимлиги бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация аъзолари Қазоғистон Республикасининг Манғистов вилоятига етиб келди. Ташрифдан асосий кўзланган мақсад иккита вилоят ўртасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг импорт-экпорт масалаларига бағишланади. Шунингдек, иккита вилоят тадбиркорлари томонидан шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.

Мана 40 дан ортиқ тадбиркорлар Мангистов вилоятига ташриф буюрди. Биз бу ерда кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишдик ва малакамизни оширдик. Қайтиб бориб, вилоятимизда ушбу ўрганган билимларимизни амалиётда татбиқ қиламиз. Айниқса бу ердан инвестицияларни жалб қилиш ва ўзларимизда етиштирилган маҳсулотларни айирбошлаш масалалари бўйича битим тузиш учун тайёргарлик кўриб келдик. Ўйлайманки мана шу дастурларни тўла амалга оширадиган бўлсак, Хоразм вилояти ва Манғистон вилояти ўртасида дўстона ҳамкорлик ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконияти бор. 

деди Машарип Бекчанов "Сайёт автомобилчи" МЧЖ раҳбари


Сана: 11.02.2019 07:26
0
2 491
Тепага чиқиш