ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази

Боғланиш учун:
Тошкент шаҳри,  100015,  Ойбек кўчаси,  30 
+(998 71) 252-50-26 Боғланиш вақти:  10: 00 - 16: 00
Ишонч телефони:  +(998 71) 252-50-27 Боғланиш вақти:  10: 00 - 16: 00
Факс:  +(998 71) 252-50-27 
Электрон почта:  info@egov.uz

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳукумат қарорига асосан (16-сентябр 2013-йилнинг № 250 ВМҚ) ташкил этилган бўлиб, асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • жаҳон тенденсиялари ва хорижий давлатлар тажрибасининг таҳлил ва тадқиқоти асосида “Электрон ҳукумат” тизимини кейинчалик ривожлантириш ва такомиллаштиришни стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг меъёрий-методик таъминланишини ташкил қилиш, давлат органларида фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва интеграсиялашда келишилган лойиҳалаштириш механизмини кўзда тутадиган “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
  • давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, инновацион бизнес жараёнларини бошқариш механизмларини жорий қилиш, такомиллаштириш ва мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, давлат органларининг функсионал ва операцион жараёнлари фаолиятини тизимли қайта ташкиллантириш;
  • “Электрон ҳукумат” тизимини самарали татбиқ қилиш учун йўналтирилган таҳлилни ўтказиш ва амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими миқёсида давлат органлари фаолиятидаги ахборот коммуникация технологияларининг самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, тизимли мониторинг ўтказиш, ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолатини баҳолаш, шу жумладан, ахборот технологиялари ва ресурслари самарадорлигини жорий этилганлигини ўрганиш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга ошириш доирасида йўналтирилган индикаторлар ва кўрсаткичларни аниқлаш, Интерактив давлат хизматларини самарали тақсимланиши ва фойдаланишининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқариш.
Ўзбекистонда Электрон ҳукуматни жорий қилишнинг якуний мақсади, қуйидагилардан иборат: мукаммал давлат бошқаруви электрон аппаратини яратиш, шунингдек, интерактив хизматларини тақдим этилиш имкониятларининг кенглиги, ҳукумат органлари фаолияти ҳисоботларининг бериб борилиши ва ойдинлиги, хизматлардан осон фойдаланиш имкониятлари ва якка тартиблиги, сиёсий жараёнларда фуқароларнинг фаол иштироки ва хабардорлиги, эркин ахборот алмашинуви, аҳоли ва тадбиркорлик фаолияти учун давлат хизматларини тақдим этишда қулай шароитлар яратиш, фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирилишини қўллаб-қувватлаш, барча сайловчиларни бошқарув жараёнларда ва давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятларини оширишдан иборат.

Ўзбекистонда электрон ҳукумат динамикаси


Ўзбекистон 2030 йилгача БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси ва Бутунжаҳон банкининг Тадбиркорликни юритиш индексида 30та энг ривожланган мамлакатлар сафига кириши керак.
Техника ва ахборот асри сифатида изоҳланаётган айни даврда ривожланган дунё мамлакатлари билан қадам-бақадам бўлиш зарурий талабдир. Бугунги кунда интернет ўз кўлами жиҳатидан жамиятнинг барча соҳа ва жабҳаларига кирган экан, ундан унумли, тўғри ва холисона фойдалана олиш зарур. Кўпгина давлатларда давлат бошқарувининг электрон воситалар орқали амалга оширилаётгани, шу билан бирга, электрон ҳукумат тизимини жорий этилаётгани бунга яққол мисолдир.
Электрон ҳукумат, бу – рақамли технологиялар, интернет ва замонавий оммавий ахборот воситалари асосида давлат хизматларини тақдим қилиш жараёнини, фуқаролар ва бошқарув органларининг ўзаро муносабатларини доимий оптималлаштириш демакдир. Ўзбекистонда ҳам дунёнинг бошқа мамлакатлари каби электрон ҳукуматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган.
Республикамизда электрон ҳукуматнинг асоси 2003 йилда имзоланган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан боғлиқ. Унда ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган, хусусан:
  • Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот майдонини яратиш;
  • давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини яратиш ва ривожлантириш, уларнинг мувофиқлиги ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.
Давлат бошқаруви тизимини ахборотлаштириш бўйича «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида» ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунлар муҳим аҳамият касб этади. Бу қонунларнинг биринчиси марказий ва жойлардаги ҳукумат бошқарув органларида ахборот тизимлари орқали муассасалар ўртасида ҳужжат алмашиниш масалаларини тартибга солади.
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун электрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан тартибга солишни белгилаб беради, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштиради. Қонунда электрон давлат хизматларининг ягона реестрини юритиш шартлари ва электрон давлат хизматларининг сифатини баҳолаш тартиби кўрсатилган. мазкур қонунга мувофиқ давлат бошқарувига тегишли электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • давлат органлари фаолияти самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулияти ва ижро интизомини кучайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишни таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш;
  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда электрон ҳужжат айланиши, давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва уларнинг маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви механизмларини шакллантириш ҳисобига давлат бошқарув тизимида «бир дарча» тамойилини жорий этиш.
Бугунги кунга келиб, электрон ҳукуматнинг етарлича мувофиқлаштирилган архитектураси мавжуд. У Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва давлат органларининг алоҳида порталларидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги 1989-қарори ижросини таъминлаш мақсадида электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари комплекслари ишлаб чиқилиб, ишга туширилди. Бугунги кунда интерактив давлат хизматлари жисмоний ва юридик шахслар, кўчмас мулк, автотранспорт воситаларининг маълумотлар базалари, шунингдек, маълумотномалар ва классификаторларнинг маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда тақдим этилмоқда.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2013 йилда яратилган бўлиб, бугунги кунда 300дан зиёд давлат хизматларидан фойдаланиш имконини беради. 2017 йил май ойида 65та хизматни тақдим этувчи ЯИДХП (мy2.gov.uz)нинг янги талқини ишга туширилди. Унда қуйидаги функциялар жорий этилган:
  • фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни марказий маълумотлар базасидан фойдаланиш орқали автоматик тарзда олиш;
  • Электрон ҳукумат фойдаланувчиларини аниқлашда Ягона идентификация тизимидан фойдаланиш имконияти;
  • жисмоний ва юридик шахслар учун шахсий кабинетларни яратиш имконияти.
Бундан ташқари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари 50дан ортиқ турдаги фаолиятни лицензиялаш учун ЯИДХП орқали ариза топширишлари мумкин. Хусусан, кўчмас мулк, божхона, солиқ ва архив ишлари йўналишлари шулар жумласидандир. Шу билан бирга, фуқаролик ва хориж паспортлари учун электрон аризаларни расмийлаштириш мумкин.
Фуқаролар орасида фойдаланилаётган электрон ҳукуматнинг бошқа бир қатор лойиҳалари ҳам катта муваффақиятларга эришган. Хусусан, id.gov.uz Ягона идентификация тизими электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда барча электрон ҳукумат тизимида ҳар бир шахс учун битта ҳисоб қайдномасини яратадиган қулай воситадир.
Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) 128 давлат органининг 3517 электрон маълумотлар тўпламига эга. Ушбу электрон ахборот манбаидан фойдаланиш динамикаси кундан-кунга ортиб бормоқда.
Барча ахборот тизимлари комплекслари орасида энг кўп юклаб олинадигани «Лицензия» АТКдир. Унда 130000 лицензия ва рухсатномалар ҳақида маълумотлар жойланган. 44 фаолият тури бўйича лицензия олиш учун ариза топшириш мумкин бўлиб, ушбу аризаларнинг асосий қисми белгиланган муддатда кўриб чиқилади.
Электрон ҳукумат давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг тобора самарали воситасига айланмоқда. Қонунчилик ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими (SOVAZ) бунинг исботидир. У электрон ҳукумат фаолиятининг мамлакат Конституцияси қоидаларига мувофиқлигини тасдиқловчи очиқлик, ошкоралик ва сўз эркинлиги тамойиллари асосида иш олиб боради. SOVAZ порталининг янги талқини 2018 йилда ишга тушиши режалаштирилган бўлиб, унда давлат органлари онлайн тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича овоз беришлари мумкин. Келгусида уни «Электрон парламент» тизими билан интеграциялаш режалаштирилган.
Бугунги кунда электрон ҳукуматни ривожлантириш даражасига кўра дунёдаги мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон мавқеи анча кўтарилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Электрон ҳукумат бўйича (2016) тадқиқотида Ўзбекистон 20 поғона юқори ўринга кўтарилди ва 193 давлат орасида 80-ўринни эгаллади.
Миллий электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг муҳим натижаси сифатида, Ўзбекистон 2030 йилгача БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси ва Бутунжаҳон банкининг Тадбиркорликни юритиш индексида 30та энг ривожланган мамлакатлар сафига кириши керак. Шу мақсадда, келгусида ақлли технологиялардан фойдаланган ҳолда электрон ҳукуматни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича электрон ҳукумат хизматларини тўлиқ интеграциялаш кўзда тутилмоқда.
Тадқиқотнинг яна бир муҳим кўрсаткичи БМТнинг фуқаролар, корхоналар ва давлат ҳокимияти органлари ўртасида мулоқот қилиш учун АКТдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолайдиган индекс (E-Participation Index) ҳисобланади. Ўзбекистон 2014 йилда 71-ўринда бўлган бўлса, 2016 йилда 47та поғонага кўтарилиб, рейтингда 24-ўринни эгаллади. Сўров натижаларига кўра, алоқа порталлари (e-kommunal.uz), Очиқ маълумотлар портали (data.gоv.uz) ва қонун ҳужжатларини муҳокама қилиш порталининг (regulation.gov.uz) ишга туширилиши жамоатчилик билан очиқлик, ошкоралик ва самарали мулоқотни таъминлашнинг асосий омили бўлди.
Юртимизда электрон ҳукумат тизими кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Унинг асосий вазифаси эса аҳоли учун ҳақиқатда фойдали бўлган халқнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда давлат хизматларини тақдим этиш тартибини доимо такомиллаштириб бориш, хусусан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон хизматлар кўрсатиш бўйича интерактив фаолиятни таъминлашдир.

Наргиза АЗИМОВА,
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази ахборот хизмати раҳбари
Манба: www.xabar.uz

Урганч шаҳрида фаолият кўрсатаётган ресторан ва кафелар рўйхати

Умумий овкатланиш корхонаси номиНомиМанзилиТел рақами
1"Dilnura Ruxshona" МЧЖМехмон Кафе (Лаваш Центр)П. Маҳмуд кўчаси, 4/1-уй+998622280158
2"Bahor Turizm Servis" МЧЖБохор РесторанХонқа кўчаси, 11-уй-
3"Tavallud" ХИЧТФТаваллудП. Маҳмуд кўчаси,   27-уй+998622261773
4"Дилафруз Таомлари" ХКДилафруз Кафе3-даха ҳудуди+998622293285
+998622233285
5"Hодир Original" ХКНодир ОригиналХонқа кўчаси+998622255203 
6"Urganch Tavallud" ХКУрганч РесторанАл-Хоразмий кўчаси,   36-уй-
7"Xamdam-Baxrom" ХКМандарин КафеШерозий 1-берк кўчаси,   1-уй-
8"Sarchashma Orom" МЧЖБоувлинг РесторанАмударё кўчаси,   3 г-уй+998622256398
9"Shafran Plus" МЧЖШафран КафеФирдавсий кўчаси,   4-уй,   2-йўлак+998625653778
10"Zamira Zahriddin" ХККализей Тунги КулубТошкент кўчаси 22-уй+998622256212
11"Xorazm Taomlari" ХКХоразм Таомлари КафеЎзбекистон кучаси 2-уй+998622912627
12"Garmoniya Vkusa" ХКАрия КафеШовот канали бўйи+998622268402
13"Ultra Sanoat Savdo Servis" ХКМир КафеКамолат кўчаси,   7-йўлак,   66-уй-
14"Bekbergan Savdo" МЧЖБек КафеАл-Хоразмий кўчаси,   50 а-уй-
15"Xorazm Baliq Taomlari" ХКХоразм Балиқ ТаомлариАл-Хоразмий кўчаси,   90-уй-
16"Abdull-Azad" МЧЖБелиссимо РесторанТонг кўчаси,   5-уй-
17"Otaxon Jannat Diyori" ХКЖаннат Балиқ ХонаСаноатчилар кўчаси,   9/2-уй-
18"Sharq Afrosiyob" МЧЖЖўжжи ШошликБухоро кўчаси,   12-уй+998622255133
19"Bisyor Taomlari" ОкБисёр КафеПройектная 168-а-квартал,   89-уй-
20"Xorazm Kul Kabobi" ХККул КабобАл-Хоразмий кўчаси,   93-уй-
21"Sirojbek Sulaymon" ОкСурож КафеТинчлик кўчаси,   47/4-уй-
22"Aquapark-Okean" ХКОкеан БалиқхонаЙ.Бобожанов кўчаси, 25-уй, 11-хона-
23"Khorezm Grand Lux" ХККарат КафеКамолат кўчаси,   4-йўлак,   5-уй-
24"Karvon Urganch" ХККарвон РесторанФирдавсий кўчаси,   3-йўлак,   40-уй-
25"Sava" ХичтфБобур РесторанАмударё кўчаси,   2а-уй-
26"Шириh Севара" ХКШирин СевараА. Баходирхон кучаси 80-уй+998622264641
27"Kompleks Zufar" ОкЎзбегим КафеП. Махмуд кўчаси,   8-уй,   5-хона+998622266111
28"Отабек Севиhч Савдо" ХКБистро КафеР. Бекниёзов кучаси 27-уй+998622264753
29"РАЖАБ БАККОЛ" ХКРажаб БоққолФаязов кучаси 28а-уй+998622233954
30"JASUR MOBILE" ХКЗархал КафеАл-Хоразмий кўчаси,   76-уй-
31"URGANCH MAFTUNA MUXLISA" ОКМафтуна КафеАл-Хоразмий кўчаси,   67-уй-
32"TO'MARIS FOOD" ХКТўмарис МажмуаЯнги Урганч кўчаси,   9/3-уй-
33"SARDOR TAOMLARI" ХКСардор Таомлари4-даҳа,   28-уй,      33-хона-
34"Карим Зиёда" МЧЖ Тошкент РесторанП. Махмуд кўча 48/1-уй-
35"Хамкор ресторан" ХКХамкор Бизнес Сентр РестораниЗарафшон кўча 1 уй-
36"Искандар Хизмат" ОКЛион КафеП. Махмуд кўча 228-уй-
37"EXCLUSIVE MEAL" X/KМилион КафеП. Махмуд кўча 220А-уй-
38"ЮСУФ МУХАММАД СУЛАЙМОНБЕГИ" ОКЮсуф СулаймонП. Махмуд кўчаси -
39"Боги Эрам Хоразм" МЧЖБоғиэрамАеропорт кўча-
urganch_shahridagi_restoran_va_kafelar.docx [16,57 Kb] (cкачиваний: 213)
Посмотреть онлайн файл: urganch_shahridagi_restoran_va_kafelar.docx

Бўш турган давлат мулк объектлари

Объектнинг номланишиЖойлашган жойиМахалла номиэгаллаган майдони, габино-иншоотлар майдони, м2Эгалик туриБино эгасининг номи (кадастр буйича)
AB123456
1Спорт мажмуасиУрганч шаҳар, Анна Герман кучаси10-махалла0,10300Давлат мулкиХоразм вилоят ИИБ «Диномо» жамияти
2СобиҚ бокс мажмуасиУрганч шаҳар, К.Атаниезов кучаси11-махалла0,35881Давлат мулкиСув спорт турига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби
3Собиқ поликлиника биносиУрганч шахар, Амударё кўчаси 9 уй18-махалла0,17421Давлат мулкиУрганч ш. хокимлиги хузуридаги хўжалик хисобидаги «хизмат кўрсатиш бўлими»
42 қаватли биноУрганч шаҳри, Амударё кўчаси18-махалла0,15422Давлат мулкиУрганч шахар Хокимлиги хузуридаги хўжалик бўлими
537-сонли болалар боғчаси ҳудудидаги қозонхона биносиУрганч шаҳар Ал-Беруний кўчаси17-маххалла0,0180Давлат мулки«Хоразм иссиқлик манбаи» ДУК
6Собиқ қозонхона биносиУргенч шаҳар 4-микрорайон29-махалла0,0045Давлат мулки«Хоразм иссиқлик манбаи» ДУК
7«СХТ» ҳудудидаги қозонхона биносиУрганч шаҳар, Хонқа кўчаси28-махалла0,0167Давлат мулкиХоразм Иссиклик манбаи ДУК
8«Хор СМУ» ҳудудидаги Қозонхона биносиУрганч шаҳар, Хонка кўчаси28-махалла0,03248Давлат мулкиХоразм Иссиклик Манбаи ДУК
912-сон мактаб ҳудудидаги қозонхона биносиУрганч шаҳар,А.Қодирий кўчаси 2 уй9-махалла0,05100Давлат мулки
10Омборхона ва автоустахона бинолариУрганч шаҳар, Хонқа кўчаси 123-уй19-махалла1,191 738Давлат мулкиХоразмвилоят ўрмон хўжалиги
11Вилоят қон қуйиш маркази ҳудудидаги биноУрганч шаҳар Ж.Мангуберди кўчаси9-махалла0,0194Давлат мулкиКон қуйиш маркази
12Бино ва иншоатларУрганч шаҳар Амударё кўчаси 1/4-уй35-махалла3,904 829Давлат мулкиХоразм Траллейбус Бошкармаси ДК

Мурожаат учун: +99862-228-67-66
bsh-binolar.xls [40 Kb] (cкачиваний: 109)
Посмотреть онлайн файл: bsh-binolar.xls

Аҳолининг миллатлар бўйича таркиби

Сана: 04.01.2019 06:41
2
5 440

Аҳолининг жинси ва ёши бўйича таркиби

Сана: 04.01.2019 06:37
0
6 696

Вапаев Мирза Садуллаевич

2-сектор раҳбари, Урганч шаҳар прокурори


Мажбуриятлар / Биография
Телефон: +99862 228-67-67 
Факс: +99862 228-67-67
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар прокуротураси биносида
Сана: 04.01.2019 06:27
0
11 622

Шарипов Ғулом Машарифович

Шарипов Ғулом Машарифович

3-сектор раҳбари, Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Фаолияти / Биография
Телефон: +99862 228-67-67 Факс: +99862 228-67-67

Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносида
Сана: 04.01.2019 06:26
0
6 223

Бекчанов Ғайрат Шарипович

4-сектор раҳбари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Фаолияти / Биография
Телефон: +99862 223-11-00 Факс: +99862 223-11-14
Э-почта:
Манзил: -
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида
Сана: 04.01.2019 05:26
0
3 946

Ахборот хизмати

Худайберганов Баходир Рашидович


2019 йил 25 сентябрдан 

Урганч шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари 


АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:

  • фуқароларни маҳаллий давлат бошқарув идорасининг фаолияти, дастурлари ва тадбирлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди;
  • вилоятдаги оммавий ахборот воситаларига тезкор ахборот етказади;
  • марказий, вилоят ва маҳаллий ОАВ билан алоқа ўрнатади ҳамда уни мустаҳкамлаб боради;
  • ҳоким ва ҳокимлик бошқа ходимларининг аҳоли билан учрашувларини ОАВда ёритади;
  • ҳоким ва ҳокимликнинг бошқа мансабдор шахсларини телевидение, радио орқали чиқишларини, жонли мулоқотларини ташкил қилади;
  • телевидение, матбуот ва радио орқали PR-компаниялар ташкил этади ва уларни ўтказади;
  • фуқароларнинг ҳокимлик фаолияти хусусида фикрини аниқлаш учун сўровлар ўтказади ва унинг натижалари ҳақида ҳокимга ахборот беради;
  • фуқароларнинг фикри, шикоят ва таклифларини таҳлил қилади ва мавжуд тенденция тўғрисида раҳбариятга ахборот беради;
  • вилоят, шаҳар, туман ёки улардан ташқаридаги ҳамжамиятлар учун фойдали бўлган алоқалар ўрнатади;
  • интернет, телефон, СМС ва бошқа воситалар ёрдамида аҳолининг ҳокимият фаолияти, у кўрсатаётган давлат хизматлари тўғрисидаги саволларига тезкорлик билан жавоб қайтаради.
Сана: 04.01.2019 03:28
0
1 179
Тепага чиқиш