ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳар ахолиси билан учрашди

Тошкент тиббиёт академияси Урганч шаҳар филиали катта мажлислар залида (Урганч шаҳар Ал-Хоразмий 28 уй) Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг шаҳар ахолиси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сана: 31.01.2019 12:43
0
4 636

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Муҳтарам Президентимиз томонидан Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш хусусан, ишсиз фуқаролар, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келганлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юритлари битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа сифатида белгиланган.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги «Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати»да вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги ишсиз фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган ишсиз фуқароларимиз иш билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасига вилоятимиздаги 807 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 4371 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркага жами 2007 нафар ишсиз фуқаролар ва касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар қатнашиб, шундан 1141 нафар ёшлар, 388 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 1026 нафар аёллар ташкил қилди.
Ярмарка давомида жами 820 нафар ишсиз фуқаролар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шундан, 127 нафар ишсиз фуқаролар қайта касбга ўқитишга ҳамда 434 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.
Доимий ишга жойлашиш учун жами 259 нафар ишсиз фуқаролар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шундан, 144 нафари ёшлар, 26 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 119 нафари аёллар ҳисобланади.
Қолган 1187 нафар фуқароларга меҳнат конунчилиги ва ҳуқуқига доир маслаҳатлар берилди.

Манба: Хоразм вилояти ҳокимлиги
Тепага чиқиш