ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

“KIVA” – кунжут пастаси ва кунжут ҳолваси Урганчда ишлаб чиқарилади

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Splash Urganch” масъулияти чекланган жамияти кунжутни қайта ишлашга ихтисослашган.
40 нафар киши меҳнат қилаётган корхонада “KIVA” ёрлиғи остида таҳин – кунжут пастаси ва кунжут ҳолваси ишлаб чиқарилмоқда. 
“Қирол нонуштаси”, дея таърифланадиган таҳин – кунжут таркибида инсон саломатлиги учун зарур витаминлар кўп бўлиб, у организмдаги заҳарларни йўқотадиган озуқадир. Инсон терисини гўзаллаштириб, танани ёшартиради, иммунитетни кучайтиради. Кўз нурини равшанлаштиришда, хотирани мустаҳкамлашда, болаларнинг ақлий ривожланишида, нафас торлиги ва бронхит касалликларини бартараф этишда, жигарни тозалашда таҳиннинг фойдаси бисёр. 
– Кунжутдан тайёрланган маҳсулотларни бутун дунё севиб истеъмол қилади, – дейди корхона раҳбари Руслан Қаландаров. – Жорий йилда 1000 та фермер хўжалиги билан кунжут етиштириш бўйича шартнома имзолаганмиз. Даладан келтирилган кунжут тозаланиб, пўстидан ажратилади. Замонавий ускуналар орқали корхонамизда маҳсулотга “қайта ҳаёт” берилади. Тайёр маҳсулот ички бозордан ташқари Туркия давлатига экспорт қилинмоқда. Келгусида Европа ва МДҲ давлатлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирганмиз.
Сана: 02.12.2018 08:08
0
2 974
Тепага чиқиш